Ўзбекитонлик ўқувчи қизлар халқаро фан олимпиадаси ғолиби бўлди

Ўзбекитонлик ўқувчи қизлар халқаро фан олимпиадаси ғолиби бўлди

Жорий йилнинг 11-17 апрель кунлари Косова Республикасида Европа Қизлар Математика Олимпиадаси бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон терма жамоаси қизлари 3 та медални қўлга киритди:

 

Дилдора Маҳкамова — Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси — кумуш медаль;

Малика Хожамуратова — Нукус шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — бронза медаль;

Настарин Камолова — Бухоро вилояти, Қоракўл тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси — бронза медаль.

 

 

Ушбу фан олимпиадасида 55 та давлатдан 300 нафарга яқин ўқувчи қиз қатнашган. Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақада илк маротаба иштирок этди.