Малака тоифасини умрбод сақлаш учун онлайн ариза юборганда, тизимда хатолик бўлса, нима қилиш керак?

Малака тоифасини умрбод сақлаш учун онлайн ариза юборганда, тизимда хатолик бўлса, нима қилиш керак?

Савол: Тўғридан-тўғри олий малака тоифасини умрбод сақлаш учун ариза юборганда педагог.узеду.уз тизимида педагогнинг иш стажи аслига қараганда кам кўринса, бу ҳолатда нима қилиш керак?

 

 

Жавоб: Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари малака тоифалари олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юборишда жорий этилган педагог.узеду.уз платформаси бир қанча электрон тизимлар билан интеграция қилинган ҳамда педагоглар тўғрисидаги маълумотларни шу тизимлардан автоматик тарзда олинади.

 

 

Жумладан, педагогларнинг иш фаолияти билан боғилиқ маълумотлар Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — мй.меҳнат.уз сайтидан олинади. Юқоридаги савол ҳолатга ўхшаш вазиятларда қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилади:

 

 

Биринчи қадам: таълим ташкилотида педагогларнинг иш фаолияти тўғрисидаги маълумотларини Ягона миллий меҳнат тизими (ЯММТ) — мй.меҳнат.уз -сайтига киритишга масъул бўлган шахс (кадрлар бўйича мененжер ёки шу масалага масъул қилиб бириктирилган директор ўринбосари ва ҳ.к.з) томонидан маълумотлар тўлиқ ва тўғри киритилганлиги текшириб кўрилади.

 

 

Иккинчи қадам: — педагог томонидан ОНE ИД тизими орқали педагог.узеду.уз платформасидаги шахсий кабинетга кирилади ва «педагог маълумотларини янгилаш» тугмачаси босилади.

 

 

Шу орқали маълумотларни янгилаш ва хато бартараф этиш мумкин.

 

Малака тоифасини умрбод сақлаш учун онлайн ариза юборганда, тизимда хатолик бўлса, нима қилиш керак?