Президентнинг 2025 йил 22 январдаги ПҚ-20-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан Зомин туман 1-сон ҳамда Оҳангарон шаҳар политехникумларида инженерлик мактаблари ташкил этилди.
Унга кўра, инженерлик мактабларининг фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
– электроника саноати ва ишлаб чиқариш тармоқлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш;
– ишлаб чиқариш билан интеграциялашган амалий таълим бериш;
– соҳа корхоналаридан амалиётчи мутахассисларни жалб қилиш;
-халқаро таълим стандартлари асосида ўқув дастурларини жорий этиш.
2025/2026-ўқув йилида касбий таълим ташкилотларида:
-инженерлик мактабларида тайёрланадиган касб ва мутахассисликлар бўйича умумтаълим ташкилотларида касбга йўналтириш ташкил этилади;
-инженерлик соҳасида ўқувчиларни дуал таълим шаклида тайёрлаш ва уларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш мақсадида саноат корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади;
-дарс жадвали, ўқувчилар баҳоларини қайд қилиш, педагог кадрлар ўқув юкламаларини белгилаш ва гуруҳ журналлари рақамлаштирилади.
-таълим муассасаларининг самарали фаолият юритиши учун Давлат бюджетидан ҳар йили 5 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Шунингдек:
-касбий таълим ташкилотлари инженерлик мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш параметрларига мос равишда ўқитувчилар
ва ишлаб чиқариш таълим усталари билан таъминланади;
– касбий фанлар ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг саноат ҳамкор корхоналарида стажировкаси йўлга қўйилади;
-ҳамкор саноат корхоналари мутахассислари ва тегишли олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари, касбий таълим ташкилотлари малакали ўқитувчилари жалб қилинган ҳолда касб ва мутахассисликлар бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади.
