Самарқандда Француз олий муҳандислик мактаби ташкил этилиши кутилмоқда

Самарқандда Француз олий муҳандислик мактаби ташкил этилиши кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи чоғида Самарқанд вилояти делегацияси Нитсса шаҳрида шаҳар маъмурлари ва тадбиркорлик субъектлари, халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

 

 

Франкофония ташкилоти директори Янн Либрати ва Самарқанд халқаро технология университети ректори Юсуф Абдуллаев ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича музокаралар ўтказилган.

 

 

Шунингдек, Самарқанд халқаро технология университети ва Франциянинг етакчи муҳандислик университетлари билан ҳамкорликда Француз олий муҳандислик мактаби (French Higher School of Engineering)ни ташкил этиш бўйича келишувга эришилган.

 

«Халқаро Франкофония ташкилоти дунё бўйлаб француз тилини тарғиб қилиш, маданий хилма-хилликни қўллаб-қувватлаш, таълим ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлаш каби йўналишларда фаолият юритади», – деб таъкидлаган Самарқанд халқаро технология университети ректори Ю.Абдуллаев.

 

Институт мақомидаги ушбу олий мактаб жорий йилнинг сентябрь ойида кончилик, геология, нефть ва газ, кимё муҳандислиги каби муҳим таълим йўналишларни қамраб олган ҳолатда ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

 

Самарқандда Француз олий муҳандислик мактаби ташкил этилиши кутилмоқда