Ўзбекистонда IELTS дан 8,5-9 баллга эришганлар сони эса 23,7 бараварга ошган — статистика

Ўзбекистонда IELTS дан 8,5-9 баллга эришганлар сони эса 23,7 бараварга ошган — статистика

Хорижий тиллар бўйича юқори натижага эришган ёшларга 80 млрд 42 млн сўм компенсация пуллари қоплаб берилган. Бу ҳақда Ёшлар ишлар агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонда IELTS дан 8,5-9 баллга эришганлар сони эса 23,7 бараварга ошган — статистика

Маълумотларга кўра, 42 779 нафар ёшнинг имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилган.

Эътиборлиси шундаки, 2024 йилда биргина ИЭЛТС имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилга нисбатан 5 бараварга, 7-8 балл (C1 даража)ни қўлга киритганлар 7,4 бараварга, 8,5-9 балл (C2 даража)га эришганлар эса 23,7 бараварга ошгани кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарорига асосаннемис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган минимал даража бир поғонага яъни Б2 ва унга тенглаштирилган даражага туширилди ҳамда имтиҳон харажати қоплаб берилиши йўлга қўйилган.