Эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизларга бериладиган тавсиянома учун аризалар хоtin-qizlar.uz платформаси орқали электрон шаклда 30-майдан 8-июнга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Тавсиянома кимларга берилади?
• Кам таъминланган оила фарзанди бўлган қизларга;
• Ота-онасидан бири ёки иккаласи ҳам вафот этган оила қизларига;
• Ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга;
• 14 ёшгача бўлган 2 ва ундан ортиқ бола ўстираётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандларига;
• Ота-онасининг ногиронлиги бўлган қизларга;
• Фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналарга.
Тавсиянома эгаларига қачон етказилади?
Аризалар 10 июнгача кўриб чиқилади ва 14 июнгача электрон шаклда тайёр қилинади. 15 июнгача тавсияномага лойиқ кўрилган ҳамма талабгорга ўз тавсияномаси етказилади.
