2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди

2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси тасарруфидаги санаторийлар учун 2025 йилга мўлжалланган йўлланмалар нархи эълон қилинди. Бу ҳақида Kasprouz канали хабар бермоқда.

Энг арзон йўлланма — Самарқанд вилоятидаги «Абу Али ибн Сино« санаторийси (кардиология ва ҳаракат-таянч неврологиясига ихтисослашган). Бу ерда 3 ўринли 1 хонали стандарт хонада 12 кун дам олиш 3 млн 185 минг сўм.

Энг қиммат йўлланма — Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Севарсой« санаторийси (нафас олиш органлари ва неврологияга ихтисослашган). 2 кишилик люкс хонада 10 кун дам олиш 23 млн 80 минг сўм.

Барча йўлланмалар қуйидаги хизматларни ўз ичига олади:

– уч маҳал овқатланиш;

– яшаш;

– соғломлаштириш муолажалари;

– маданий тадбирлар.

2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди 2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди 2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди 2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди 2025 йил учун Ўзбекистонда санаторийлар нархи эълон қилинди