1 мартдан касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш бошланади

1 мартдан касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган стажор-ўқитувчи ва педагоглар жорий йилги касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун 1 март санасидан бошлаб мурожаат юборишлари мумкин.

 

 

Мурожаатлар 2025 йил 1 апрелга қадар давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали қабул қилинади.

 

 

Касбий сертификатлаш синовларига:

 

 

– умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилар;

 

 

– аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб ўта олмаган стажёр-ўқитувчилар ёки мутахассис лавозимидаги педагог кадрлар;

 

 

– педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, деб топилган педагог кадрлар жалб этилади.