Вазир устамаси учун ўтказилган имтиҳонда неча нафар педагог иккинчи босқича ўтган?

Вазир устамаси учун ўтказилган имтиҳонда неча нафар педагог иккинчи босқича ўтган?

25 февраль куни республиканинг барча ҳудудларида Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасидан устама олиш учун биринчи босқич (тест) синовлари ўтказилди.

 

 

Унда 27 та фан йўналиши бўйича рўйхатга олинган 4 499 нафар номзоднинг 4 434 нафари синовларда қатнашган.

 

 

Дастлабки умумий натижаларга кўра:

 

100 балл олганлар — 17 нафарни;

90-97,5 балл олганлар — 251 нафарни;

80-87,5 балл олганлар — 720 нафарни ташкил этади.

 

 

Биринчи босқич имтиҳонига кирган педагоглардан 988 нафарни (80 ва ундан юқори балл олган) ташкил этади.