Қарийб ҳар 60 нафар ўқувчидан биттаси хусусий мактабда таълим олади – статистика

Қарийб ҳар 60 нафар ўқувчидан биттаси хусусий мактабда таълим олади – статистика

Статистик маълумотларга кўра, 2023-2024-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларида барча ўқитиш тиллари бўйича жами ўқувчилар сони 6476091 нафарни ташкил этган. Шулардан қарийб ҳар 60 нафар ўқувчидан биттаси хусусий мактабда таълим олади.

Қарийб ҳар 60 нафар ўқувчидан биттаси хусусий мактабда таълим олади – статистика

 

 

Статистика агентлиги тақдим этган маълумотларга кўра, 2024-2025-ўқув йили бошига фаолият юритаётган 455 та нодавлат умумтаълим ташкилотларида жами 112 093 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

 

 

Ушбу кўрсаткич 2018-2019 ўқув йили бошига нисбатан, яъни 7 ичида деярли 10 баробарга ёки 98 324 нафарга кўпайган.

 

 

Йиллар кесимида нодавлат умумтаълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони:

 

— 2018/2019-ўқув йили бошига – 13 769нафар

— 2019/2020-ўқув йили бошига – 21 042 нафар

— 2020/2021-ўқув йили бошига – 26 970нафар

— 2021/2022-ўқув йили бошига – 30 553 нафар

— 2022/2023-ўқув йили бошига – 45 927 нафар

— 2023/2024-ўқув йили бошига – 64 010 нафар

— 2024/2025-ўқув йили бошига – 112 093 нафар