Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги хусусий боғчалардан бири тарбиячилари болаларни овқат емагани учун «скотч»лашгани ҳақида видео хабар тарқалди.
Ҳолат юйзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий баёнот берди.
Хабарга кўра, Юнусобод туманидаги «Фирст Дайcаре» хусусий мактабгача таълим ташкилотида 2025 йил 21 февраль куни тарбиячи С.А. ва тарбиячи ёрдамчиси Х.М. тарбияланувчилардан бирини овқат емагани учун стулга «скотч»лагани аниқланган.
Ташкилот маъмурияти тарбиячи С.А., тарбиячи ёрдамчиси Х.М. лар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилган ва улар ишдан бўшатилган.
Шунингдек, юқоридаги ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан суриштирув-ўрганиш ишлари олиб борилаётгани айтилди.
