Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган педагоглар ҳам тўлов қиладими?

Аттестацияда биринчи марта иштирок этаётган педагоглар ҳам тўлов қиладими?

Низомнинг 4-банди: Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

 

 

Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

 

 

Низомнинг 21-банди; Педагог кадрларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

 

П.С. Аттестация учун тўлов қилиш амалдаги малака тоифалари, таълим турлари ёки аттестацияда нечанчи марта иштирок этишига боғлиқ эмас, балки аттестация турига боғлиқ.