Қашқадарёда мактаб директори ўқувчиларга мажбурий форма қилдириш, ота оналардан 70 минг сўмдан олиш кераклигини талаб қилганлиги ҳақида видео тарқалганди.
Натижада мактаб директори Ф.Ш. га нисбатан бошқарма бошлиғининг 2025 йил 22 январдаги тегишли буйруғига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг йигирма беш (25%) фоиз миқдорида «Жарима» интизомий жазо чораси қўлланилган.
Шундан сўнг, мактаб директори ҳолатга изоҳ бергани тасвирланган видео тарқалди. Унда, ҳолат бўйича узр сўрашини, лекин бу ташаббус ота-оналардан чиққанлиги ва табақаланишни олдини олиш учун қилинганини таъкидлаган.