Психолог, кутубхоначи ҳамда раҳбар ходимлар ҳам вазир устамасини олиши мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан тасдиқланган «Вазир жамғармаси тўғрисида»ги низомга кўра, жамғарма маблағлари ҳисобидан бериладиган мукофот пулларига психолог, кутубхоначи ва раҳбар ходимлар ҳам даъвогарлик қилишлари мумкин. Фақат уларга устама эмас, бир марталик мукофот пули берилади.

 

 

Бунинг учун улар илғор ходимлар тоифасига киришлари керак. Илғор ходимлар — бу мактаб таълими тизимида фаолият юритаётган, таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган раҳбар кадрлар, психологлар ва кутубхоначилар ҳисобланбади.

 

 

Ушбу мукофот пулини бериш тартиби қандай?

 

Раҳбар кадрлар, психологлар ва кутубхоначиларга бериладиган бир марталик пул мукофотини олиш учун ҳеч қандай саралаш босқичлари мавжуд эмас.

 

 

Шунингдек, психолог, кутубхоначи ва раҳбар ходимларнинг рўйхатини ҳам ҳудудий кенгашлар томонидан (маҳаллий ҳокимлик ва ММТБ бўлимлари) шакллантирилмайди.

 

 

Чунки, «Вазир жамғармаси тўғрисида»ги низомнинг 10-бандига кўра илғор ходимлар ҳисобланган раҳбар ходимлар, психологлар ва кутубхоначилар тўғрисидаги маълумотлар вазирлик ҳузурида тузилган Ишчи гуруҳ томонидан шакллантирилади ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирига тақдим этади.

 

 

Шундан сўнг бир марталик пул мукофотини олиш ҳуқугига эга бўлган раҳбар ходимлар, психологлар ва кутубхоначилар рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан тасдиқланади.

 

 

Бир марталик пул мукофоти меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, яъни 6 млн 352 минг 500 сўм миқдорида тўланади. Бир марталик пул мукофотлари уларни тўлаш бўйича вазирнинг буйруғи чиққан вақтдан бошлаб бир ой давомида тўлаб берилади.

 

 

Тавсия:

 

Одатда бир марталик пул мукофотини олиш ҳуқуқига эга бўлган раҳбар ходимлар, психологлар ва кутубхоначилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ишчи гуруҳ эътиборидан четда қолади.

 

 

Шу сабабли, таълим сифатини оширишга ўз ҳиссасини қўшган психолог, кутубхоначи ҳамда раҳбар кадрлар уларга вазир жамғармаси ҳисобидан мукофот пули берилишини сўраб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилишлари тавсия қилинади. ​

 

 

манба

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры