Хорватияда ўсмир мактабдагиларга пичоқ билан ҳужум қилди

Хорватия пойтахти Загребнинг Пречко туманидаги мактабга ҳужум уюштирилди. Пичоқ билан қуролланган ўсмир мактабга бостириб кириб, етти нафар ўқувчи ва ўқитувчини яралади.

 

 

Бу ҳақда Хорватия бош вазири Андрей Пленкович ҲРТ телеканалига маълум қилди.

 

«Биз, бутун Хорватия жамоатчилиги каби, бугун эрталаб Загребдаги Пречко бошланғич мактабида содир бўлган катта фожиадан чуқур қайғудамиз. Ҳозирда ички ишлар вазири Давор Божинович ҳамда фан ва таълим вазири Радован Фукс воқеа жойида бўлиб турибди. Полиция ва бошқа барча хизматлар суриштирув ҳаракатларини бошлаб юборган», деди Андрей Пленкович.

 

 

ҲРТ телеканали маълумотларига кўра, ҳужум қилган шахс ўша мактаб ўқувчиси бўлиши мумкин. Телеканалнинг таъкидлашича, жароҳат олган ўқувчилардан бири вафот этган.

 

 

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Челябинск шаҳридаги 68-мактабда болға билан қуролланган ўсмир ўқувчи ва ўқитувчиларга ҳужум қилганди.

 

 

Ҳодиса оқибатида тўрт киши жароҳатланган, улар орасида бир нафар ўқитувчи ҳам бор.

 

 

Ҳужум содир этган 7-синф ўқувчиси ўзига ҳам жароҳат етказган. У бинога пичоқ, болға ва тўппонча олиб кирган. Аммо кейинчалик тўппонча ҳақиқий эмас, муляж экани аниқланган.

 

 

«Ўқувчи болғани мактабга қандай олиб киргани катта савол туғдирмоқда. Нима учун қўриқлаш хизмати бунга эътибор бермаган? Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, Таълим вазирлиги, шаҳар маъмурияти ва бола ҳуқуқлари бўйича вакилга вазиятни батафсил ўрганиб чиқиш тўғрисида кўрсатма бердим. Шунингдек, барча таълим муассасаларида текширувлар ўтказиш ҳақида ҳам топшириқ бердим», дегандигубернатор Алексей Текслер.

 

 

Манба

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры