«Ўзбекистон–2030» стратегиясининг «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ жорий йилда танлаб олинган 14 та тумандаги 612 та мактабда синов тариқасида «Менинг мактабим» лойиҳаси ўтказилади.
Бунда,
18–27 декабрь кунлари – лойиҳаларни шакллантириш (10 кун);
2025 йил 2–11 январь кунлари – лойиҳаларни саралаш (10 кун);
13–17 январь кунлари – овоз бериш (5 кун) босқичлари бўлиб ўтади.
Эслатма: ушбу лойиҳада мактабларнинг 5–11-синф ўқувчилари иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
«Менинг мактабим» лойиҳаси доирасида ўқувчилар томонидан ўзлари таълим олаётган мактабни жиҳозлаш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳалар шакллантирилади ҳамда ўқувчилар танлаган (овоз берган) лойиҳалар молиялаштирилади.
Жорий йилда ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир мактабга 50 млн сўмдан маблағ ажратилади.