Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси 8-қаватдаги уйининг деразасидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилди

Самарқанд давлат тиббиёт институти талабаси 8-қаватдаги уйининг деразасидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Қайд этилишича, 2001 йил Самарқанд шаҳрида туғилган фуқаро 11 декабридан 12 декабрга ўтар кечаси соат 23:00 атрофида 8-қаватдаги уйининг деразасидан ўзини пастга ташлаб, жонига қасд қилган.

 

 

Марҳума Гузаля Махмудкулова Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 6-босқич талабаси бўлган. Бундан ташқари косметолог ва бюти-блогерлик фаолияти билан ҳам шуғилланиб келган.

 

 

Самарқанд шаҳри прокуратураси тергов-тезкор гуруҳи ҳодиса жойини кўздан кечириб, гувоҳлардан батафсил тушунтириш хатлари олган. Марҳуманинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

 

Блогер Ақида Ҳанум ўзининг Telegram каналида ёзишича, аёл шу йилнинг баҳорида турмуш қурган. «Сўнгги вақтларда қайнонаси чиқиштирмаётгани, эри кун бермаётгани, кунда-кунора уруш-жанжал бўлаётгани хақида гапирган», — дея обуначиларининг сўзларини келтирган.

 

 

Шунингдек, мессенжерларда у билан бўлган ёзишмалар ҳам эълон қилинган. Уларда аёлнинг танасидаги бир қанча жароҳатлари акс этган фото ва видеолар акс этган, турмуш ўртоғининг унда кўнгли йўқлиги ва у билан яшашга қийналаётгани ёзилган.

 

 

Замон информацион дастури мухбирининг маълум қилишича, аёл ижарада турадиган акасининг уйининг деразасидан ўзини ташлаган.

 

 

Бош прокуратура ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини билдирди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры