Талабалар учун авиачипталарга чегирма эълон қилинди

Талабалар учун авиачипталарга чегирма эълон қилинди

“Uzbekistan Airways” АЖ томонидан қишки таътил арафасида ўрта махсус, касбий ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун маҳаллий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма берилади. Чегирма 2024 – йил 23 – декабрдан бошлаб 2025 – йил 7 – январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

 

 

50% гача чегирмали авиачиптани Тошкентдаги Uzbekistan Airways Sales филиалида, унинг агентларидан Ўзбекистон ҳудудида ва booking.uzairways.com сайтида харид қилишингиз мумкин.

 

 

Чегирма давлат муассасаларида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.

 

 

Батафсил