Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова эълон қилган хабарга кўра, Илк маротаба ўтказилаётган «Жадидлар изидан» танловда 364 906 нафар ўқувчилар иштирок этиш истагини билдирди. Сектор, туман-шаҳар босқичларидан муваффақиятли ўтган 416 нафар иштирокчи ҳудудий босқичга йўлланмани қўлга киритди.
– 12 ноябрь Наманган вилоятидаги Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабида;
– 14 ноябрь Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 26-умумтаълим мактаби ҳамда Фарғона вилоятидаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабларида;
– 16 ноябрь Андижон вилоятидаги Муҳаммад Юсуф ҳамда Қашқадарё вилоятидаги Абдулла Орипов номидаги ижод мактабларида;
– 18 ноябрь Жиззах вилоятидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби ҳамда Самарқанд шаҳридаги Маҳмудхўжа Беҳбудий уй музейида;
– 19 ноябрь Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 22-умумтаълим мактаби ҳамда Сирдарё вилоятидаги Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактабида;
– 20 ноябрь Бухоро вилоятидаги Файзулла Хўжаев уй музейида;
– 21 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида;
– 22 ноябрь Тошкент вилояти «Турон» ахборот-кутубхона марказида ҳамда Хоразм вилоятидаги Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги ижод мактабида;
– 23 ноябрь Қорақалпоғистон Республикасидаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабида ҳудудий босқичлар бўлиб ўтади.
«Эслатиб ўтамиз, республика босқичи якунларига кўра ҳар бир синф тоифаси бўйича энг юқори балл тўплаган 7 нафардан жами 14 нафар иштирокчилар хорижий давлатга таълим саёҳатига юборилади.»