Тошкентда болалар учун берилган озиқ-овқатни олиб кетаётган боғча мудираси ушланди

 

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон туманидаги 31-сонли боғчада мудира болаларга берилиши керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кетаётганда ушлангани ҳақида видео тарқалди.

Видеода боғча мудирасига тегишлилиги айтилаётган “Кобалт” юкхонасида 10 килодан ошиқ балиқ, қарийб 10 кило гўшт, гуруч, ёғ ва бошқа маҳсулотлар борлиги тасвирланган.

Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. Унда айтилишича, ҳолат 2024 йил 22 октябр куни содир бўлган.

31-сонли боғча раҳбари давлат томонидан болаларга ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини талон-торож қилаётганда жамоатчилик томонидан ушлаб қолинган.

Қайд этилишича, ўша куннинг ўзида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб ўрганиш олиб борилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам назоратга олинган. Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры