Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлил қилинди.
Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган.
Жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайган.
Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида 52 (64) ходимлар томонидан коррупцион жиноятлар содир этилган.
Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.