2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши учун бюджетдан 400 миллиард сўм берилади — Президент

2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши учун бюджетдан 400 миллиард сўм берилади — Президент

Ўтган 5 йилда 13 минг 500 дан ортиқ компьютер синф хоналари 200 мингта замонавий компьютер билан таъминланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ Бугунги йиғилишда, келгуси йил яна 2 мингдан зиёд компьютер синфлари янгиланиши, бунга бюджетдан 400 миллиард сўм берилиши маълум қилинди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Бу компьютерларга электрон таълим контентлари юкланиб, болалар учун мустақил таълим олиш имконияти ошади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, ўқувчилар мурракаб концепцияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠ Янги ўқув йилидан бошлаб бундай лабораториялар ҳар бир вилоятда 10 тадан мактабда ташкил этилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

Мактаб тизимида ўқитувчи ўз имконияти ва ютуқларини, янги ишланмаларини эълон қилиши учун ягона онлайн платформа яратилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠⁠