Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланишига 1 кун қолди

Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланишига 1 кун қолди

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари жорий йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун 1 августдан 1 октябрга қадар рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юборишлари керак.

 

Мурожаатларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedkadr.uzedu.uz платформаси орқали;

 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали;

 

Давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, август-сентябрь ойларида мурожаатлар қабул қилинади;

 

Октябрь-ноябрь ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;

 

Декабрь ойида сертификатлар тарқатилади.