Ўзбекистонлик 7-синф ўқувчиси халқаро инглиз тили олимпиадасида совриндор бўлди

Ўзбекистонлик 7-синф ўқувчиси халқаро инглиз тили олимпиадасида совриндор бўлди

2024 йилнинг 23-26 сентябрь кунлари Италиянинг Ассизи шаҳрида “Global Hippo Association” ташкилоти томонидан ташкил этилган 12-Халқаро инглиз тили олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Бу нуфузли танловда Ўзбекистондан ҳам ўқувчилар қатнашиб, ўз билимларини намойиш этишди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Мазкур танловнинг саралаш босқичларида 63 давлатдан 88 мингдан ортиқ ўқувчилар қатнашган бўлса, Ўзбекистондан 4,5 минг мактаб ўқувчилари иштирок этди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Сурхондарёлик 7-синф ўқувчиси Мираброр Ражаббоев “Hippo-2” гуруҳида халқаро олимпиаданинг фахрли 3-ўрнини қўлга киритди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ташкилотчилар барча иштирокчиларни халқаро инглиз тили сертификати, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Шунингдек, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган ўқувчилар ва уларнинг устозларига Ўзбекистон элчихонаси номидан ташаккурномалар тақдим этилди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Қайд этиш жоизки, 2025 йилда ушбу халқаро инглиз тили олимпиадасининг Европа босқичи Венеция шаҳрида, Осиё босқичи Самарқанд шаҳрида, якуний босқичи эса Сицилия оролида бўлиб ўтиши режалаштирилган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠