Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сон буйруғининг Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 15-бандига асосан ўқувчиларга ўзаро муносабатларда инсон шахсиятини ва қадр-қимматини камситиш (дискриминация), ҳақорат қилиш ва беҳаё сўзларни ишлатиши, турли хил (жисмоний, руҳий ва бошқа) зўравонликни кўрсатиши тақиқланади.
Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади.
Бундан ташқари, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.