71 та коллеж биноси мактабларга айлантирилади

71 та коллеж биноси мактабларга айлантирилади

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Президент Шавкат Мирзиёев 24-центабр куни касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠ Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Шу боис мазкур 3 турдаги муассасалар негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилмоқда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠ Унга кўра, 600 та техникум ташкил этилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠ Мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 71 та муассаса биноси мактабларга айлантирилиб, 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠

Бундан ташқари, илгари коллежлар турли вазирлик ва идораларга қарашли эди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠ Энди бу тизимда бошқарув, ташкилий ва методик жиҳатдан ягона давлат сиёсати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠⁠