Ўқитувчи 6-синф ўқувчисини дарс вақтида калтаклади. Расмий муносабат қандай?

Ўқитувчи 6-синф ўқувчисини дарс вақтида калтаклади. Расмий муносабат қандай?

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи дарс вақтида ўқувчини калтаклаганлиги акс этган видео тарқалди.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди:⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

“Чилонзор туманидаги 188-сонли умумтаълим мактабида 2024 йил 23 сентябрь куни тахминан соат 15 лар атрофида, иккинчи сменада, 6-“В” синфида рус тили фани дарсида ўқитувчи Р.О.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ ўқувчи Э.Г.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ гап қайтаргани учун тортишиб қолган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Сўнг ўқитувчи ўқувчини қулоғидан тортган, ўтирган жойидан олиб чиққан ва ўқувчининг юзига тарсаки туширган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Ўқувчига тан жароҳати етказмаган, саломатлиги жойида.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Бундан хабар топган ўқувчининг ота-онаси ўқитувчининг бу хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Маълумот ўрнида, рус тили фани ўқитувчиси Р.О.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ синов муддати билан мактабга ишга таклиф қилинган ва расман ишга қабул қилинмаган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Юқоридаги воқеа унинг дастлабки иш кунида содир бўлган”, – дейилади муносабатда.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠