Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (2019 йил 30 сентябрдаги 823-сонли) қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасаларининг ходимларини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган директор жамғармасидан мукофот пули ажратиш имконияти мавжуд.
Бу қарорга кўра, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ҳар ойлик устама белгиланади, шунингдек, уларни мукофотлаш жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Низомнинг 29-бандига асосан, барча умумтаълим муассасаси ходимлари, шу жумладан раҳбарият, “1-октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан БҲМнинг 50 фоизигача бўлган миқдорда мукофот олиш ҳуқуқига эгалар.
Бу мукофотланиш жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, Низомнинг 32-бандига кўра, Президент мактабларига танлов асосида қабул қилинган ўқувчиларнинг танлов, мусобақа ёки имтиҳон фанлари ўқитувчилари ҳам қўшимча мукофот пули олишлари мумкин.
Бунда ўқитувчиларга базавий тариф ставкасининг икки баравари миқдорида бир марталик мукофот тўланиши назарда тутилган.