Магистратурада ҳам ўқишни кўчириш мумкин(ми)?

Магистратурада ҳам ўқишни кўчириш мумкин(ми)?

Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 232-бандига мувофиқ хорижий олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчирилишига рухсат этилмаслиги белгиланган.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги Низомга мувофиқ магистратура талабаларига биринчи ўқув йилининг биринчи икки ойида магистрлик диссертациялари мавзулари ва уларга бириктирилган илмий раҳбарлар тасдиқланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Магистратура талабаларининг магистрлик диссертацияларини тайёрлаш жараёни биринчи курснинг биринчи семестридан бошланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Магистратура талабалари ўқишининг кўчирилиши натижасида уларнинг қолган муддатда магистрлик диссертацияларини янгидан белгиланган талаблар даражасида тайёрлаш имкони мавжуд эмас.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Юқоридагиларга кўра, магистратура босқичида талабалар ўқишини кўчириш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади.⁠⁠‌‌⁠‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠