ОТМларда жорий ўқув йилидан бошлаб “Регистратор офиси” фаолияти йўлга қўйилмоқда

ОТМларда жорий ўқув йилидан бошлаб “Регистратор офиси” фаолияти йўлга қўйилмоқда

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли қарорига асосан , олий таълим тизимида 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб «Регистратор офиси» фаолияти йўлга қўйилди.

 

Қайд этилишича, регистратор офисининг функционал вазифаларига ўқув бўлими, деканатлар, бухгалтерия, маркетинг ва амалиёт бўлими, илмий бўлим, халқаро алоқалар бўлимларининг вазифалари ўтказилмоқда.

 

Регистратор офисида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

– талабаларнинг шахсий ҳужжатларини архивгача сақлаш;

– регистратор маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаш;

– транскриптни юритиш ва унга талабаларнинг баҳоларини киритиш;

– битирувчиларнинг дипломларини расмийлаштириш ва тақдим этиш;

– талабалар контингенти бўйича статистика юритиш;

Шунингдек, «Регистратор офиси» ни малакали (хорижий олий таълим ташкилотини тамомлаган ёки хорижий олий таълим ташкилотларида тажриба ўтаган шахсларга устуворлик берилади ) ходимлар билан тўлдириш кўзда тутилган.

 

Олий таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда «Регистратор офиси» ходимлари учун семинар-тренинглар ҳамда иқтисодий ўқишлар ташкил қилиш белгиланди.

 

Маълумот ўрнида, 1-босқичга тавсия қилинган талабаларнинг ҳужжатлари ҳам мазкур регистратор офисида қабул қилинади.