Бухоролик 11-синф ўқувчиси 4 та тил бўйича хорижий ва миллий сертификатларни қўлга киритди

Бухоролик 11-синф ўқувчиси 4 та тил бўйича хорижий ва миллий сертификатларни қўлга киритди

Бухоро туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Севара Авезова тўртта тил бўйича хорижий ва миллий сертификатларга эга бўлди.

 

У инглиз, немис ва корейс тиллари бўйича халқаро, рус тили фанидан эса миллий сертификатни муваффақиятли қўлга киритди.

 

У чет тилини билиш даражаси аниқлаш тест синови қуйидагича натижа кўрсатган:

 

Инглиз тили – CEFR B2

 

Рус тили ва адабиёт – C (49.49 балл)

 

Немис тили – onSET-Zertifikat A2

 

OnSet (Online-Spracheinstufungstest) имтиҳони — бу халқаро имтиҳон бўлиб, у онлайн тест шаклида ўтказилади ва немис тилини билиш даражасини аниқлаш имконини беради. Бу сертификат Германиянинг айрим фондлари стипендия дастурларида иштирок этиш учун (масалан, DAAD) талаб этилади.

 

Корейс тили – TOPIK 1 (1급)

 

Маълумот учун, TOPIK (Test of Proficiency in Korean) — корейс тилини она тили бўлмаган шахсларнинг корейс тилида ифода этиш ва тушуниш қобилиятини аниқлашга мўлжалланган ёзма имтиҳондир.

 

ТОPIK тести корейс тилида ўқишёзиш, гапириш ва тинглаб тушуниш кўникмаларини баҳолайди. Имтиҳон учта асосий даражадан иборат: бошланғич (Beginner)ўрта (Intermediate) ва юқори (Advanced). Ҳар бир даража икки босқичга бўлинган бўлиб, умумий ҳисобда 6 та баҳо (граде) орқали тил билиш даражаси аниқ баҳоланади.

 

Аввалроқ, Бухоро туманидаги 3-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Шахнозабону Бобониёзова корейс тилини билиш даражасини аниқловчи халқаро ТОPIK I сертификатини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.