Миллий сертификатни ўзбек тилида олган абитуриент рус (евро) гуруҳга ҳужжат топшириши мумкинми?

Миллий сертификатни ўзбек тилида олган абитуриент рус (евро) гуруҳга ҳужжат топшириши мумкинми?

Савол: Ассалому алейкум, бир саволим бор эди, синглим кимё фанидан ўзбек тилида B+ даражали сертификатни қўлга киритди. Лекин евро йўналишларга топширмоқчи. Шунда ўзбекча кимё сертификати асосий блокга ўтадими? Агар ўтса ДТМ кирганда мажбурий блокни русчада ишлайдими? Яъни унга сертификат талаб қилинмайдими, ўзбекдан русга топшираётгани учун? Бу бўйича аниқ маълумот тополмадим, сизга ёзишга мажбур бўлдим. Илтимос шу савол бўйича батафсил маълумот берсангиз, олдиндан раҳмат.

 

Жавоб: Ҳа, мумкин. Кимё фанидан миллий сертификат қайси тилда олинганидан қатъи назар, рус (евро) гуруҳга ҳужжат топширишга тўсқинлик қилмайди. Миллий сертификатда асосий мезон — фан натижаси, унинг топширилган тили эмас. Шунинг учун, кимё фанидан миллий сертификатни ўзбек тилида олган ҳолда ҳам рус гуруҳга ҳужжат топшириши мумкин.

 

Фақат кириш имтиҳонида тилни танлаётганда рус тилини танласа бўлгани, имтиҳонни рус тилида топшираверади.

 

Миллий сертификатда тил масаласида истисно фақат «Она тили ва адабиёт» фанига тааллуқли.

 

Она тили ва адабиёт бўйича:

 

— ўзбек тили ва адабиёти;

 

— рус тили ва адабиёти;

 

— қорақалпоқ тили ва адабиёти алоҳида фанлар ҳисобланади.

 

Шунинг учун, она тили ва адабиёт фанидан олинган сертификат фақат шу тил бўйича мос гуруҳда инобатга олинади.

 

Бошқа фанларда — тарих, математика, физика ва шу каби фанларда — сертификат тилга боғланмайди. Яъни, бу фанлардан сертификатни қайси тилда топширилгани гуруҳ танловига таъсир қилмайди.