Янги ўқув йилидан ҳуқуқ фанидан миллий сертификат бериш тартиби жорий этилади

2026-2027-ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилиб, унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.

 

Бу ҳақда Президентнинг 2025 йил 26 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сонли Фармонида назарда тутуилган.

 

Шунингдек, ушбу Фармонга кўра, 2026-2027-ўқув йилидан бошлаб

 

– «Юриспруденция» ҳамда «Давлат ва жамият бошқаруви» таълим йўналишида бакалавр даражасига эга шахсларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмасдан умумий ўрта таълим мактабларида давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйича дарс беришга рухсат этилади;

 

– ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синови ташкил этилиб, унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.