Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманидаги умумтаълим мактабларидан бирининг директори фуқарони котибалик лавозимига ишга олиш эвазига 200-300 АҚШ доллар миқдорида пул талаб қилган.
Томонлар ўртасида келишувга эришилгач, 200 АҚШ доллари берилиши белгиланган.
Директор котибалик лавозимига ишга қабул қилиш ва буйруқ чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида мазмунан кўриб чиқилиб, мактаб директорига нисбатан жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланилган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 45-моддасига (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) асосан 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
