2026-2027-ўқув йилидан бошлаб «Юриспруденция» ҳамда «Давлат ва жамият бошқаруви» таълим йўналишида бакалавр даражасига эга бўлган мутахассисларга қайта тайёрлов курсларидан ўтмай туриб ҳам умумий ўрта таълим мактабларида давлат ва ҳуқуқ асослари фани бўйича дарс беришга рухсат этилади.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 ноябрь кунидаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 232-сонли Фармонида назарда тутилган.
Шунингдек, мазкур Фармон билан умумий ўрта таълим мактабларининг 5–7-синфларида тарбия фани доирасида ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришга қаратилган мавзуларда визуал (комикс) контентлардан фойдаланиш йўлга қўйилади.
Янги ўқув йилидан ҳуқуқ фанидан билиш даражасини баҳолаш бўйича тест синовини ташкил этиш ҳамда унинг натижалари асосида давлат намунасидаги сертификат бериш тартиби ҳам жорий этилади.
