«Йил ўқитувчиси» танловида иштирок этаётган педагоглар тегишли платформа орқали биринчи босқич натижалари (эгалланган балл ва ўрин) билан танишишлари, шунингдек, ўз натижаларидан норози бўлган номзодлар электрон шаклда ариза (шикоят) бериши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Йил ўқитувчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига кўра:
– мазкур аризаларни бериш муддати 3 (уч) иш куни этиб белгиланганлиги муносабати билан, аризаларни юбориш эртага — 21 январь куни соат 23:59 да якунланади.
Маълумот учун: мазкур ариза (шикоят)лар рўйхатга олинган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш кунида кўриб чиқилади ҳамда натижаси мазкур муддат давомида педагогларнинг pedagog.uzedu.uz платформасидаги ўз шахсий кабинетлари орқали юборилади.
Аввалроқ, «Йил ўқитувчиси» танловининг 1-босқичида тўпланган балл ва ўринлар эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, айрим педагогларга «Йил ўқитувчиси»га тавсия этилган ёки этилмаганлиги ҳақида хабар келмагани бўйича саволлар юзасидан Ta’lim xabarlari.uz сайти мухбири масъул мутахассислардан жавоб олган эди.
