Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомнинг 26-бандига кўра 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил берилиши белгиланган.
Таътил февраль ойининг айнан қайси кунларига тўғри келиши ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ва бўлинмалари томонидан ёки ҳар бир мактаб педагогик кенгаши томонидан мустақил равишда белгиланади. Мактаб маъмурияти электрон журналда таътил кунларини режалаштириши лозим бўлади.
Маълумот учун: Ўқув йили умумтаълим муассасаларида 2-центабрдан келгуси йилнинг 25 майига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади. Бунда ўқув йилининг давомийлиги И синфлар учун 33 ҳафтани ташкил этади.
