Наманганда 18 ёшли талаба ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

Наманганда 18 ёшли талаба ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Наманганда 2007 йил туғилган талаба йигит темир сим ёғочга ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

Унга кўра, ҳолат юзасидан жорий йил 17 январь куни Наманган вилояти Чуст тумани Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига хабар келиб тушган.

 

Маълум қилинишича, марҳум йигит пойтахтдаги нуфузли олийгоҳлардан бирида таҳсил олаётган 1-босқич талабаси бўлган.

 

Айни пайтда марҳумнинг танасида жароҳатлар бор ёки йўқлиги ҳамда ўлимнинг келиб чиқиш сабаблари номаълум. Бу бўйича судга оид экспертиза тайинланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.