Ёзувчи Хайриддин Султонов 70 ёшга тўлган куни давлат мукофоти билан тақдирланди

Ёзувчи Хайриддин Султонов 70 ёшга тўлган куни давлат мукофоти билан тақдирланди

Таниқли адиб, Президент маслаҳатчиси – нутқ ёзувчи (Speechwriter) Султонов Хайриддин Мадриддиновичга «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони берилди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

 

Султонов Хайриддин Мадриддинович — ёзувчи, публицист, давлат ва жамоат арбоби. У 1956 йили Тошкент вилояти Қибрай тумани Тузел қишлоғида туғилган.

 

Меҳнат фаолияти

 

  • «Гулистон» (1974—80) ва «Ёшлик» (1982—85) журналиларида адабий ходим, бўлим мудири, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир (1980—82), бош муҳаррир (1985-93);
  • 1993 йилдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул ходим;
  • 2001 йилдан Президентнинг Давлат маслаҳатчиси.

 

Талабалик йилларидаёқ ижодий ташкилотларда ишлай бошлаган Хайриддин Султонов 1974–1980 йилларда Гулистон, 1982-1985 йилларда «Ёшлик» журналларида, 1980-1982-, 1985–1993 йиллар орасида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида турли лавозимларда меҳнат қилди. 1993 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида фаолият кўрсатмоқда.

 

Айни пайтда, Хайриддин Султонов нутқ ёзувчи (Speechwriter) лавозимда фаолият кўрсатиб келмоқда. Speechwriter — бу бошқа бир шахс томонидан омма олдида айтилиши учун нутқ ёзиб берадиган мутахассис.

 

Маълумот учун, Хайриддин Султон бугун, 19 январь куни 70 ёшни қаршилади.