Hemis тизимида жорий семестр фанларининг рейтинг қайдномасида хато киритилган балларни проректор рухсати билан тузатиш имконияти ишга туширилди.
Мазкур жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Биринчи босқич: Сўров юбориш
Ўқитувчи қайдномадаги «сўров» линкини босиш орқали ўқув ишлари бўйича проректорга хато киритилган баллни тузатиш учун рухсат сўрови юборади.
Иккинчи босқич: Сўровни кўриб чиқиш
Ўқув ишлари бўйича проректор ўзлаштириш/баҳолаш сўровлари саҳифасида ўқитувчилар томонидан юборилган сўровларни кўриб чиқади.
Сўров муаллифи номига босиш орқали қўшимча ойнада сўровни тасдиқлайди ёки рад этади.
Учинчи босқич: Баллни тузатиш
Ўқитувчи тасдиқланган (рухсат берилган) сўров устига босиб, қўшимча ойнада назоратнинг янги баҳосини киритиб сақлайди.
Шундан сўнг сўров «якунланди» ҳолатига ўтади ва талабанинг қайдномадаги баҳоси автоматик равишда ўзгаради.
Тўртинчи босқич: Рад этилган сўровлар
Рад этилган сўровлар ижросиз қолади, яъни ушбу сўровлар орқали баҳони ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Мазкур жараён ўқув ишлари бўйича проректор назорати остида амалга оширилади.
Аввалроқ, энди Hemis’даги баҳоларни ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
