Тоифа олишда малака ошириш курсларида тўплаган баллари қўшиб бериладими?

Тоифа олишда малака ошириш курсларида тўплаган баллари қўшиб бериладими?

Савол: Мен Бухоро вилояти Ромитан тумани 22-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчисиман. Ҳозирги кунда бир ойлик малака оширишга қатнаяпман. Малака ошириш институтидаги устозларнинг фикрига қараганда, биз малака оширишнинг охирида балл тўпларканмиз ҳамда педагогика ва касбий стандартдан тушадиган саволлардан озод бўлишимиз мумкин экан. Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

 

Савол: Ассалому алайкум «бир ойлик малака оширишга борса, аттестацияга 20 балл қўшилади» – деб эшитдим, шу ростми? (И.Г.Б Хонқа туманидаги 36-мактаб ўқитувчиси)

 

Жавоб: Йўқ, нотўғри. Маълумки, Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572 сон қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.

 

Мазкур Низомда малака ошириш курсларида таҳсил олганлиги учун ёки курсларда тўпланган баллар тоифа олишда балл қўшиб берилиши (инобатга олиниши) кўзда тутилмаган.