Фарғонада 3-синф ўқувчиси Multilevel имтиҳонидан B2 даражани қўлга киритди

Фарғонада 3-синф ўқувчиси Multilevel имтиҳонидан B2 даражани қўлга киритди

Фарғонада 9 ёшли ўқувчи Multilevel имтиҳонида инглиз тилидан B2 даражадаги сертификатни қўлга киритди.

 

Шавкатжон Неъматжонов Фарғона вилояти вилояти, Учкўприк туманидаги 24-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

 

У чет тилини билиш даражаси аниқлаш тест синови қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:

 

Listening (Тинглаб тушуниш) — 72;

 

Reading (Ўқиш) — 60;

 

Writing (Ёзиш) — 48;

 

Speaking (Гапириш) — 64.

 

Аввалроқ, 12 ёшли ўқувчи CEFR B2 сертификатини қўлга киритган эди.

 

Шунингдек, Самарқандда 4-синф ўқувчиси B2 даражали сертификат соҳибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.