Муҳокамалар порталига ʼЪТехникумларда дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш тартибини жорий этиш тўғрисидаъъги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага мувофиқ:
– 2026/2027 ўқув йилида техникумларда дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ҳар ойлик стипендия тўлаш жорий этилади;
– стипендия техникумларга дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сонига нисбатан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан ажратилади;
– иш берувчи томонидан ўқувчининг касбий кўникмаларни ўзлаштириши ва интизоми қониқарсиз баҳоланган тақдирда, стипендияни тўлаш тўхтатилади. Бунда дуал таълим шаклида таҳсил олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш билан боғлиқ харажатлар ўқувчиларнинг амалиёт ўташ харажатлари учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади;
– Агентлик, Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадардуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш бўйича махсус платформани ишга туширади;
– Бунда электрон платформани ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Касбий таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
– Дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга стипендия тўлаш жараёнларида корхоналар(ташкилотлар) тўғрисидаги маълумотларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастури-аппарат комплекси ахборот тизими орқали амалга оширилади.
