Дарсда интизомни бузган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилиши мумкин

Дарсда интизомни бузган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилиши мумкин

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари белгиланган.

Мазкур ҳужжатнинг 14-бандига кўра, ўқувчи дарсда:

— тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;

— дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;

— ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;

— санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.

Агар ўқувчи ушбу талабларни мунтазам равишда бузса, унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиши мумкин.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, бундай ҳолат бир йил ичида такрор содир этилса, ота-онага базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.