Янги баҳолаш тартибига кўра, ўқувчига қуйидагича кунлик баҳо қўйилади. Бунда:
Форматив баҳолаш дарсда иштироки учун:
– ўқувчи дарснинг ҳамма қисмларида фаол, саволларига аниқ ва тўғри жавоб берса, гуруҳ ва жуфт бўлиб ишлашда ҳам фаоллик даражаси юқори бўлса – 6 балл;
– ўқувчи дарснинг айрим қисмларида жуда фаол, саволларга тўғри жавоб беради, айрим хатоларга йўл қўйса – 5 балл;
– ўқувчи дарсда фаол лекин саволларга иккиланиб жавоб берса, гуруҳ, жуфт бўлиб ишлаганда фаоллик даражаси паст бўлса – 4 балл;
– ўқувчи дарс давомида фаол иштирок этса ва тўғри бўлмаган фикрлар билдирса – 3 балл;
– ўқувчи дарс давомида саволларга нотўғри жавоб берса, ўқувчилар орасида дарсдаги фаоллиги сезиларли бўлмаса – 2 балл;
– ўқувчининг дарсда иштироки сезиларли бўлмаса – 1 балл.
Форматив баҳолаш уй вазифаларини бажаргани учун:
- уйга вазифани тўлиқ ва хатоларсиз бажарган бўлса – 4 балл;
- уйга вазифани бажарган, хато ва камчиликлар мавжуд бўлса – 3 балл;
- уйга вазифани қисман бажарган, хатоликлар кўп бўлса – 2 балл.
Кунлик баҳолар максимал 10 балл билан баҳоланади.
