Қонунчиликка кўра, мактабгача таълим ташкилотлари бир нечта турда фаолият юритади:
Умумий турдаги МТТ
– Барча болалар учун мўлжалланган анъанавий давлат боғчалари.
Ихтисослаштирилган МТТ
– Тил, санъат, спорт ёки бошқа йўналишлар чуқурроқ ўргатилади.
Инклюзив гуруҳларга эга МТТ
– Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун мослаштирилган муҳит.
Қўшма турдаги МТТ
– Бир нечта таълим йўналишлари бир ташкилот доирасида олиб борилади.
Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосидаги МТТ
– Давлат ва тадбиркор ҳамкорлигида ташкил этилади. Қамровни кенгайтиришга хизмат қилади.
Илк ривожланиш марказлари — 2025 йилдан жорий этилган янги шакл:
– Давлат биноларидаги бўш хоналарда фаолият юритади;
– Давлат томонидан молиялаштирилади;
– «Ўйин гуруҳи» ва махсус таълим моделлари асосида ишлайди.
Асосий йўналиш: Боғчага бормаётган болалар, алоҳида эҳтиёжли болалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қамраб олиш.
Яна қандай имкониятлар бор?
– Қисқа муддатли гуруҳлар;
– 1 йиллик мажбурий бепул тайёрлов гуруҳлари;
– Мактабгача таълим мобил гуруҳлари.
0