Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 3-сонли мактабнинг 4-синф ўқувчиси Пўлатов Иброҳимжон Чет тилини билиш даражаси бўйича B2 даражали кўрсаткични қайд этди.
Имтиҳон қисмларига мос равишда натижалар қуйидагича:
— Listening 55;
— Reading 56;
— Writing 51;
— Speaking 43.
Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 74-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Фахриддинов Ифтихорбек CEFR B2 сертификатини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

