Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультетининг «Математика» йўналиши 2-курс талабаси Абдуваҳҳоб Аширов «RUDNMATH OLYMP-2025» III халқаро математика олимпиадасида иштирок этди.
Беллашув Россия Халқлар дўстлиги университетида бўлиб ўтган. Талабамиз якка тартибда 1-ўринни эгаллаб, олтин медаль соҳиби бўлди.
Олимпиадада Ўзбекистон, Россия, Туркманистон, Эрон, Хитой, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон каби 19 мамлакатдан 900 нафардан ортиқ талабалар қатнашган.
Аввалроқ, сирдарёлик техникум ўқувчиси электромонтаж бўйича ЪБест оф Натионʼ — «Миллат фахри» мукофотига сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
