ChatGPT талабалар учун янги касбий ёрдамчи функциясини синовдан ўтказмоқда

ChatGPT талабалар учун янги касбий ёрдамчи функциясини синовдан ўтказмоқда

OpenAI компанияси ChatGPT платформасида касб танлаш ва иш топишга кўмаклашувчи янги функция — ChatGPT Jobsни синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда Hi-Tech Mail хабар берган.

 

Мазкур функция, айниқса, талабалар ва ёш мутахассислар учун фойдали бўлиши кутилмоқда.

 

ChatGPT Jobs мантиқан яқинда ишга туширилган ChatGPT Health бўлимига ўхшаш бўлиб, бироқ у соғлиқ эмас, балки карьера ва профессионал ривожланиш масалаларига йўналтирилган. Янги функция ChatGPT ни шахсий виртуал карьера маслаҳатчиси сифатида ишлатиш имконини беради.

 

У орқали фойдаланувчилар:

— резюмени таҳрирлаш ва яхшилаш;

— меҳнат бозорида ўзини тўғри намоён этиш;

— мос бўш иш ўринларини аниқлаш;

— келажакдаги карьера йўналишини режалаштириш каби масалаларда маслаҳат олишлари мумкин.

 

Функция тавсифида учта асосий йўналиш кўрсатилган: профессионал профиль ва резюмени такомиллаштириш, мос иш имкониятларини топиш ҳамда шахсий мақсадларга мос карьера вариантларини таққослаш. Ҳозирча ChatGPT Jobs’нинг барча имкониятлари тўлиқ очиқланмаган.