Яна бир боғчада тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинганлиги айтилмоқда

Яна бир боғчада тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинганлиги айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бирида тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинаётган видео тарқалди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси матбуот хизмати расмий муносабат берган.

 

«Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти, деб кўрсатилинаётган муассасада тарбиячи томонидан машғулотлар жараёнида тарбияланувчиларга нисбатан қупол муносабатда бўлинган видеотасвирлар тарқалди.

 

Ҳолатни аниқлаш ва ўрганиш мақсадида, айни пайтда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан масъуллардан иборат ишчи гуруҳ тузилган», — дейилади муносабатда.

 

Аввалроқ, Чирчиқ шаҳридаги 30-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида имконияти чекланган болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлинганлиги айтилганди. Текширув жараёнида тегишли масъуллар иштирокида тарбиячиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилган. Натижада қўполликка йўл қўйган тарбиячилар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган эди.